Тошкентда I “Made in Uzbekistan” экспорт кўргазмаси старт олди

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар марказида биринчи “Made in Uzbekistan” экспорт кўргазма ярмаркаси бошланди. 
Унда 150 ортиқ маҳаллий корхоналар текстил, чарм-пойабзал маҳсулотлари, гиламлар, мева-сабзавотлар, электроника ва кабел маҳсулотлари, автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникаси, металлургия, нефт-кимё ва бошқа турдаги тайёр маҳсулотларини намойиш этмоқда.
Нуфузли кўргазмага Европа, Марказий Осиё, Россия, АҚШ, Украина, Афғонистон, БАА, Хитой ва бошқа давлатлардан мингдан ортиқ хорижий корхоналар, юртимизнинг ташқи иқтисодий ҳамкор ташкилотлари вакиллари таклиф этилган.

 

Даврон Суннатов, ЎзА