Навоий кон-металлургия комбинатининг таянч кучи

“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси марказий кон бошқармасининг темирйўл транспорти бошқармаси фаолият бошлаганига ярим асрдан ошди.

Бошқарма корхонага келтириладиган хомашё, моддий бойликлар ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни буюртмачиларга етказиб беришни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган.

Айни пайтда бошқармада 1 минг 125 киши меҳнат қилмоқда. Бу ерда соҳанинг деярли барча йўналишларини қамраб олган вагон-локомотив, электромеханика, таъмирлаш, марказлашган блоклаш сигнализацияси каби олтита бўлинма фаолияти олиб боради.

3.jpg

5.jpg
6.jpg

 

Сирож Аслонов (сурат), ЎзА