Сохта тадбиркор фаолиятига чек қўйилди

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида тадбиркорлик билан ноқонуний шуғулланиб келган фуқаронинг қарийб 115 миллион сўмлик мулки ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармасининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси маълумотига кўра, бу ҳолат бошқарманинг солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими томонидан ўтказилган назорат тадбирида аниқланган.
Хўжайли туманида истиқомат қилувчи фуқаро Д.Ш.нинг ноқонуний равишда чет элда ишлаб чиқарилган ҳар хил турдаги автотранспорт шиналарини сотиш билан шуғулланиб келганлиги маълум бўлди.
Назорат тадбирида фуқаро Д.Ш.нинг жами қиймати 114 миллион 650 минг сўмлик 12 турдаги шиналари далилий ашё сифатида қайд этилди.

 

Есимхон Қаноатов, ЎзА