Инсон ҳуқуқлари бўйича Форум давом этади

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган Осиё форумининг очилиш маросими якунланди.
Унинг доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Куннинг иккинчи ярмида ялпи мажлис сессия йиғилишлари тарзида давом этади.
Маълумот ўрнида, Форум якуни бўйича Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилиниши режалаштирилган. Анжуманда билдириладиган халқаро экспертлар фикр-мулоҳазалари асосида инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

 

​Улуғбек Шоназаров, ЎзА​​