Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекцияси тугатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрда “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Мазкур ҳужжат ахборот соҳасида ягона давлат сиёсати рўёбга чиқарилишининг самарадорлигини ошириш, телекоммуникация, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги назорат тизимини янада такомиллаштиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Қарор билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция ҳамда мазкур вазирликнинг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказини тугатиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Умумий штат бирлиги 198 нафар, шу жумладан, ҳудудий бўлинмаларда – 110 нафар бўлган Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси давлат унитар корхонаси шаклида Техник кўмаклашиш маркази;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш маркази ташкил этилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг бўшаётган 135 нафар штат бирлиги Марказга ўтказилади.
Давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекциянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгиланди.
ЎзА