Энди Илҳомжон Неъматов Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлайди

Президент қарори билан Илҳомжон Неъматов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
И.Неъматовга кўп томонлама ва хориждаги ватандошлар билан ҳамкорлик, Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш, шартнома-ҳуқуқ департаменти, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, И.Неъматов бунга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Махсус топшириқлар бўйича элчиси лавозимида фаолият юритган.

 

ЎзА