Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликликнинг биринчи форумига «Kainar-AKB» компаниясининг маркетологи Сабира Исаева ўз фикрини билдирди.
– Биз ўз маҳсулотларимизни дунёнинг кўплаб давлатларига, жумладан, Германия, Польша, Португалия, Украина, Покистон, Афғонистон ва Ўзбекистонга ҳам экспорт қилмоқдамиз. Ўтган ўн ой давомида 80 минг 728 минг дона акумляторни Ўзбекистонга экспорт қилдик. Компаниямизда турли хил сиғимдаги акумлятор маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Биз бу форум сабаб, Ўзбекистонда компаниямизга қарашли заводларни қуриш имкониятини қўлга киритишга яқин турибмиз. Бундай ҳамкорликдан иккала томон бирдек манфаатдор, албатта. Агар акумлятор заводини бунёд этиш лойиҳаси тасдиқланса, мингга яқин янги иш ўринлари яратилади. Бу ҳол иқтисодиётмизга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Шунинг учун бир ишни бошлашда ўзаро дўстлик алоқаларининг мавжудлиги беқиёс аҳамият касб этади. Чимкентда ўтаётган мазкур форумда иштирокчилар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш юзасидан суҳбатлашмоқда. Ўзбекистоннинг автосаноат вакиллари билан ҳамкорлик бўйича фикр алмашдик. Бизнес ишлари осон кечмайди. Бироқ бу каби форумлар йиллар давомида ҳамкорликка ғов солаётган жиддий муаммоларга қисқа фурсатда ечим бериши билан аҳамиятлидир. Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги I минтақалараро ҳамкорлигининг форуми давомли бўлиш тарафдоримиз.