“Уста ва Маргарита” рассомлар нигоҳида

Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида “Салом севги!” номли кўргазма очилди.

Унда 18 нафар таниқли график рассом томонидан ёзувчи Михаил Булгаковнинг “Уста ва Маргарита” романи асосида яратилган 50 дан ортиқ ижодий ишлар намойиш қилинди.

М.Булгаков “Уста ва Маргарита”ни ёзишни 1928 йили бошлаган. Ўн икки йил давомида ёзилган бу асар адибнинг сўнгги ижоди ҳисобланади.

Кўргазмада Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари, эркин ижодкорлар ишлари ҳам намойиш этилди. Рассомлар асарларида романдаги образлар ўзига хос тарзда талқин қилинган.
Кўргазма 5 декабрга қадар давом этади.

photo5436404638334167504.jpg

photo5436404638334167505.jpg
photo5436404638334167506.jpg

 

М.Тошқораева, Ф.Абдурасулов (сурат) ЎзА