Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни Нукус шаҳрига ташриф буюриб, дастлаб Нукус халқаро аэропортида амалга оширилган модернизация ишларини кўздан кечирди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати маълум қилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил январь ойидаги ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижроси доирасида бу ерда қарийб 80 миллиард сўмлик ишлар бажарилган. Аэропорт биноси реконструкция қилиниб, терминал кенгайтирилган, замонавий жиҳозланган.
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус халқаро аэропорти Қорақалпоғистонни иқтисодий ривожлантириш, бизнес алоқаларни кенгайтириш, туристлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.
ЎзА