“Ўзбек тили билимдони” акцияси ташкил этилади

“21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун”нинг 29 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан “Ўзбек тили билимдони” акцияси ташкил этилади.
Ўзингиз ва қобилиятингизга ишонасизми? Ундай бўлса, “Ўзбек тили билимдони” викторинамизда иштирок этинг. Жозибадор ўзбек тилига доир саволларга жавоб беринг. Бой ўзбек адабиётининг классик ва замонавий намояндаларининг шеърларини ёд айтинг. Шеърларнинг мазмуни ва моҳиятини тушунтириб беринг.
Акция жорий йилнинг 20 октябрь 11:00 дан 13:00 га қадар қуйидаги манзилларда бўлиб ўтади:
• Сайилгоҳ кўчаси ҳудудида;
• “Халқлар дўстлиги” майдонида;
• Ғафур Ғулом хиёбонида;
• Талабалар шаҳарчасида (ЎзМУ биноси олдида).
Унутманг! Акция викторинасида фаол иштирок этганлар қимматбаҳо ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги 
Матбуот хизмати

 

ЎзА