Маълумки, Шарль де Монтескьени француз адабиётининг ёрқин намоёндаларидан биридир. Унинг “The spirit of laws” (Қонунлар қалби) асарида демократия, қонунчилик, ҳокимиятнинг уч қисмга бўлиниши (ижро, қонун ва суд ҳокимиятлари), география, дунёнинг мафкуравий ҳолати, ривожланиш тенденциялари ҳақида фикр юритилади. Шунингдек, китобдан жаҳонга машҳур бўлган буюк шахсларнинг биографияси ҳам ўрин олган.
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ўтказилган китобхонлик маданияти тарғиботига бағишланган тадбирда машҳур адибнинг мазкур асарининг тақдимоти ўтказилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари Маънавият ва маърифат маркази қошида ташкил этилган “Ёш тарғиботчилар жамияти” фаолияти билан таништирилди.
Моҳигул Қосимова, ЎзА