Танловда 100 га яқин тадбиркор ва ҳунарманд иштирок этди​

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун анъанавий “Ташаббус” кўрик-танловининг Нукусда шаҳар босқичида 100 га яқин тадбиркор ва ҳунарманд иштирок этди.
Танлов доирасида тадбиркор ва ҳунармандлар ишлаб чиқарган саноат ва истеъмол товарлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси ташкил этилди.
«Нукус Евро строй» МЧЖ раҳбари Азод Шимбергенов, «AYIM TOUR» МЧЖ раҳбари Айжамол Таўипалдиева, «Оралбай Нукус» оилавий корхонаси раҳбари Памир Сержановва ҳунарманд Гумисай Раметуллаева ғолиб бўлди.
Ғолиблар танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок этади.
3.JPG
7.JPG
13.JPG

 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА