​Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлиси якунланди (Онлайн)

2018 йил 27-28 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Айни пайтда Сенат раиси Н.Йўлдошев ялпи мажлис якунига етганини маълум қилди.
Мажлис кун тартибига 21 масала киритилган эди. Мажлис биринчи иш кунида 14 масала, яъни 14 қонун сенаторлар томонидан кўриб чиқилди ва маъқулланди.
Бугун 7 масала, жумладан, 2018 йилги Давлат бюджети харажатларига ўзгартишлар киритиш, Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани ва Навоий вилоятининг Конимех тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида, Бош вазир ўринбосари – молия вазири Ж.Қўчқоровга парламент сўрови юбориш, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимовнинг ахбороти, Бухоро вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи, Олий суд таркибига ўзгартириш киритишга оид масалалар кўриб чиқилди ва сенаторлар томонидан маъқулланди.
Шу билан ялпи мажлис ўз ниҳоясига етди.

 

ЎзА