Пойтахтимизда ана шу мавзуда халқаро илмий-амалий конференция бошланди. Унда Афғонистон, Бельгия, Буюк Британия, Италия, Испания, Корея, Миср, Покистон, Озарбайжон, Россия, Ҳиндистон давлатларидан ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси ва ШҲТ вакиллари, мамлакатимиз мутахассислари, соҳа ходимлари, олимлар, илмий тадқиқотчилар иштирок этмоқда.
Биринчи ялпи йиғилишда “Баркамол авлод тарбиясида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оиланинг тутган ўрни” мавзуи доирасидаги маърузалар тингланмоқда. Иккинчи ялпи йиғилиш эса “Оила институти ва оила сиёсати: муаммолар, ривожланиш тенденцияси ва истиқболлари” мавзуи доирасида ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввал хабар қилганимиздек, конференция доирасида “Тарихий- маъданий анъаналар, ўзини ўзи бошқариш органларининг оилани мустаҳкамлаш ва оила қадриятларини асраб-авайлашдаги роли”, “Ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси ва замонавий оила моделини шакллантириш”, “Репродуктив саломатлик ва демографик ривожланиш масалалари, оилалар ҳаёт даражаси ва фаровонлигини ошириш”, “Хотин-қизлар муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва ҳал қилиш оила институтини мустаҳкамлашнинг муҳим омили” мавзуи юзасидан шўъба йиғилишлари бўлиб ўтади.
Моҳигул Қосимова, ЎзА