Хитойда дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси мағлуб бўлди

Хитойнинг Ухан шаҳрида “Premier” туркумига кирувчи “Dongfeng Motor Wuhan Open” турнирида иккинчи давра баҳслари якунланди.
Унда дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси руминиялик Симона Халеп словакиялик Доминика Цибулковага қарши ўтган ўйинда 0:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Россиялик Дарья Касаткина эса мезбонлар вакили Сиюй Ванни 6:1, 3:6, 7:6 ҳисобида таслим қилган бўлса, даниялик Каролин Возняцки швециялик Ребекка Петерсон устидан 6:4, 6:1 ҳисобида зафар қучди.
Шунингдек, ушбу босқичда Анастасия Павлюченкова (Россия), Анжелик Кербер (Германия), Катерина Синякова (Чехия), Петра Квитова (Чехия), Арина Соболенко (Беларусь), Ван Цян (Хитой), София Кенин (АҚШ), Гарбинье Мугуруса (Испания), Эшли Барти (Австралия), Дарья Гаврилова (Австралия), Анетт Контавейт (Эстония), Моника Пуиг (Пуэрто-Рико) Жан Шуай (Хитой) ғалаба қозонди.
Бугун мусобақанинг учинчи давра баҳслари бошланади.

 

Жавоҳир Тoшхўжаев, ЎзА