Бугун Лондондаги «Royal Festival Hall»да ФИФА таснифи бўйича йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
ФИФА қуйидаги 9 та йўналишда энг яхшиларни эълон қилади:
1. Энг яхши футболчи (эркак)
Криштиану Роналду (Португалия, «Ювентус»)
Лука Модрич (Хорватия, «Реал»)
Муҳаммад Салоҳ (Миср, «Ливерпуль»)
2. Энг яхши футболчи (аёл)
Ада Ҳегерберг (Норвегия, «Лион»)
Женифер Марозсан (Германия, «Лион»)
Марта (Бразилия, «Орландо Прайд»)
3. Энг яхши мураббий (эркаклар)
Златко Далич (Хорватия)
Дидье Дешам (Франция)
Зинедин Зидан («Реал»)
4. Энг яхши мураббий (аёллар)
Рейналд Педрос («Лион»)
Асако Такакура (Япония)
Сарина Уигман (Нидерландия)
5. Энг яхши дарвозабон
Тибо Куртуа (Бельгия, «Челси», «Реал»)
Каспер Шмейхель (Дания, «Лестер»)
Уго Льорис (Франция, «Тоттенҳэм»)
6. Ҳалол ўйин соврини
7. Энг яхши мухлислар
8. Йилнинг рамзий терма жамоаси
Жами 55 нафар футболчи. Дарвозабонлар – 5, ҳимоячилар – 20, яримҳимоячилар – 15, ҳужумчилар – 15 нафар.
9. Энг чиройли гол учун Ференц Пушкаш мукофоти
Гарет Бэйл («Реал» – «Ливерпуль» ўйинидаги гол)
Денис Черишев (Россия – Хорватия)
Криштиану Роналду («Реал» – «Ювентус»)
Лазарос Христодулопулос (АЕК – «Олимпиакос»)
Жоржиан де Арраскаэта («Крузейро» – «Америка»)
Райли Макгри («Ньюкасль» – «Мельбурн Сити»)
Лионель Месси (Аргентина – Нигерия)
Бенжамен Павар (Франция – Аргентина)
Рикардо Куарежма (Португалия – Эрон)
Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль» – «Эвертон»)
Совриннинг ўтган йилги ғолиби, бу йилги номзодлар орасида ҳам номи илгари сурилган Криштиану Роналду клубидаги тиғиз тақвим туфайли маросимга келмаслигини эълон қилди.
2006 йилдан буён илк марта йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун даъвогарлар учлигига киритилмаган «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Лондондаги тадбир иштирокчиси бўлиши кутилмоқда. У энг яхши ўйинчи бўлиш учун даъвогарлар учлигида бўлмаса-да, йилнинг рамзий терма жамоасидан жой олиши ва энг чиройли гол муаллифи сифатида эътироф этилиши мумкин.
ЎзА