photo5280871146557909741.jpg«Халқ сўзи» газетаси бўлим муҳаррири лавозимида ишлаб келаётган Мақсуд Ўроқович Жонихонов «Жамият» ижтимоий-сиёсий газетаси Бош муҳаррири лавозимига тайинланди.

М.Жонихонов мамлакатимизнинг етакчи журналистларидан бири. У фаолияти давомида кўплаб ютуқларга эришган. 

 
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш журналистларни рағбатлантирувчи махсус мукофоти соҳиби (2003 йил);

«Олтин қалам» халқаро мукофоти соҳиби (Матбуот йўналишида 1-ўрин, 2009 йил);

Йилнинг энг фаол журналисти (2006 йил);

«Шуҳрат» медали соҳиби (2013 йил);

Халқ таълими аълочиси. 

 

ЎзА