Тошкент шаҳрида Чингиз Айтматов барельефи ўрнатилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2018 йил 20 октябрга қадар Чингиз Айтматов кўчасини ободонлаштириш ва Чингиз Айтматов барельефини ўрнатиш ишларини амалга оширади. 
Бунда барельеф пойдевори (постамент)ни барпо этиш, атрофидаги пиёдалар йўлакларини кенгайтириб, бетон қопламаси ётқизиш, майдонга ўриндиқлар ва тунги ёритиш, яшил майдонларга сунъий суғориш мосламалари ўрнатиш, райгресс ётқизиш ва гул кўчатлари экиш ишлари амалга оширилади.​​

 

ЎзА