Тошкент телеминораси устунлари бўялади

Бу вазифани Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги амалга оширади.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда Тошкент телеминораси устунларини бўяш ишлари амалга ошириб, замонавий тунги ёритиш мосламалари ўрнатади.
Шунингдек, 5 кун муддатда Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб Тошкент ахборот технологиялари университети биноси олд ҳудудидаги темир панжаралар олиб ташланиб, ётоқхоналар ҳудудини ўраб турган панжаралар яшил рангга бўялади.​​

 

ЎзА