2018 йилнинг 24 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ташқи ишлар вазирликлари ўртасида Ўзбекистон-Куба сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади.
Маслаҳатлашувларда иштирок этиш учун Куба Республикасининг ташқи ишлар вазири ўринбосари Ана Терисита Гонсалез Фрага бошчилигидаги делегация мамлакатимизга келади.
ТИВдаги учрашув давомида икки томон кун тартибидаги қатор масалалар, жумладан, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилиниши кутилмоқда.
ЎзА