“Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази лойиҳаси бўйича қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан махсус техника воситаларининг қурилиш объектларига кириб чиқиши ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасидаги ёрдамчи йўл вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу чеклов қурилиш якунига қадар амал қилиши мумкин. Пойтахт маъмурияти бу ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Г.Бобоева, ЎзА