Ҳиндистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Винод Кумарнинг бу борадаги фикри қандай?
Ҳозирги кунда Ўзбекистон-Ҳиндистон ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа кўплаб соҳаларда ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Лекин, бугунги давр шиддати ҳамда икки давлатнинг мавжуд имконияти ва салоҳияти бошқа соҳалар қатори суд-ҳуқуқ, жиноятчиликка қарши кураш, хавфсизлик ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш йўналишларидаги алоқаларни янада ривожлантириш лозимлигини тақозо этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа марказида Ҳиндистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Винод Кумар билан бўлиб ўтган суҳбат мавзуси ҳам айнан шу ҳақда бўлди.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ҳамкорлигида тайёрланган навбатдаги видеошарҳ ана шу хусусида.
ЎзА