Жорий йил 11 сентябр куни айнан шу эзгу ғояни илгари сурувчи тарғибот гуруҳи аъзолари Беруний туманида бўлишди.
Беруний Қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи, Беруний ТХТМФМТ ва ТЭБга қарашли 27-сонли мактаб ва бошқа ўқув ўринларида бўлиб, ёшларга мамлакатимиз Мустақилликка эришганидан кейинги 26 йил ичида юртимизда амалга оширилган залворли ютуқлар, уларнинг аҳамияти, халқимиз турмуши фаровонлигини ошиши ва яшаш шароитининг яхшиланишида истиқлолнинг тутган ўрни, давлатимиз мустақиллигини янада яхшилашда фаол иштирок қилаётган ёшларимизнинг бугунги кунда қўлга киритаётган ютуқлари мавзуларида гапириб беришди. Учрашувлар ўзаро фикр алмашинувлар тарзида қизиқарли ва сермазмун ўтказилди. Айниқса, халқимизнинг севимли шоираси Умида Абдуазимиова, таниқли актриса Сайёра Юнусовалар чиқишлари берунийлик ёшларга жуда манзур бўлди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги