Т.Норбоева суҳбат давомида икки давлат ўртасидаги маданий-маърифий, иқтисодий муносабатлар ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, хотин-қизлар қўмитаси раиси шу пайтгача Шанхай аёллар федерацияси ўртасидаги ҳамкорлик фақатгина конференцияларда иштирок этиш билан чекланиб қолаётганини айтиб, эндиликда ўзаро муносабатлар меморандум билан мустаҳкамланишини билдирди. Шанхай аёллар федерацияси шу вақтгача аёлларни ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаоллашуви борасидаги тажрибаларини ўзбек хотин-қизлари қўмитаси билан бўлишиб келган.
Эртага Лю Ци хоним ва делегация аъзоларининг «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказига, «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциациясига ташриф буюриши режалаштирилган.
Учрашув якунида икки томон келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида меморандум имзоланиши кутилмоқда.