Истеъмолчи талаби қаноатлантирилди

Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига тумандаги «Мелиоратор» кўчасида яшовчи Исмоил​ Асановдан мурожаат келиб тушди. Унга кўра, истеъмолчи туман деҳқон бозоридаги «Манғит саўда» шохобчасидан жорий йилнинг февраль ойида 2 миллион 350 минг сўмга «Бирюса-6» номли музлатгични сотиб олган.
Харид амалга оширилгач, 2 ой ўтар-ўтмас унда носозлик аниқланган. Бу ҳақида И.Асанов сотувчига хабар берганда, кафолат муддати тугамаган бўлишига қарамасдан ўз ҳисобидан таъмирлатиш лозимлигини айтган.
Мазкур мурожаат туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти​ томонидан ўрганиб чиқилиб, истеъмолчининг музлатгичи янгисига алмаштириб берилди.

 

ЎзА