Осиё ўйинлари-2018: Велоспортчимиздан навбатдаги кумуш медаль

Муроджон Холмуродов Ўзбекистон делегацияси ҳисобига ўнинчи кумуш медални қўшиб қўйди.
Мусобақада велоспорт бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Муроджон Холмуродов финалда 16 иштирокчи орасида иккинчи натижани қайд этди ва Осиё ўйинлари кумуш медали совриндорига айланди.
Олтин медал қозоғистонлик спортчи Алексей Луценкога насиб этди, япониялик Фумияки Беппу учинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон делегацияси умумий ҳисобда сони 21 та медаль: 4 та олтин, 10 та кумуш ва 7 та бронза билан ўнинчи ўринда бормоқда

 

ЎзА