Ўзбекистон Президенти Туркманистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Туркманбоши шаҳрига ташриф буюрди. 
Туркманбоши халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Э.Оразгелдиев бошчилигидаги расмий шахслар кутиб олди.
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон Президентлари шаҳардаги “Аваза” сайёҳлик марказида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
Саммитда давлат раҳбарлари глобал иқлим ўзгариши шароитида Орол денгизи ҳавзасининг экологик аҳволини яхшилашда Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлигининг долзарб масалаларини кўриб чиқадилар.

 

ЎзА