Facebook компанияси 4 миллионга яқин тармоқ фойдаланувчиларини тармоқдан нотўғри фойдаланиши натижасида шахсий маълумотларини бегона шахслар томонидан ўзлаштирилиши мумкинлиги юзасидан огоҳлантирди.
Компания масъул шахсларининг берган маълумотларига кўра, тармоқнинг My Personality (Шахсий маълумотларим) бўлими 2012 йилдан қонуний жиҳатдан бекор қилинган. Фойдаланувчилар ўз маълумотларини айнан ушбу бўлим орқали тармоқ фойдаланувчиларига узатиши ҳамда тармоқда фаол бўлган савол-жавоб усулида инсон фаолияти ва имкониятларини белгилайдиган дастурлардан фойдаланиши орқали шахсий маълумотларини бегона шахслар томонидан ноқонуний ўзлаштирилишига сабаб бўлган, деб хабар бермоқда Sky News caйти.
З.Мирзабоева, ЎзА