Президент табриги ҳаж сафаридаги ҳожиларга ўқиб эшиттирилди

Саховат ва меҳр-оқибат айёми бўлган муборак Қурбон ҳайити муносабати билан Президентимизнинг юртдошларимизга йўллаган байрам табриги юртимизнинг барча мўмин-мусулмонлари қатори, ҳаж амалини адо этаётган ҳожиларимизни ҳам ниҳоятда қувонтирди. Ушбу табрикда юртимиз ҳожиларига билдирилган юксак ишонч барча ҳожиларимизга қувонч улашиш билан бирга, катта масъулият эканлигини улар эътироф этди. Табрикни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳожиларимизга ўқиб эшиттирди.
 
photo5467641656305101366.jpg
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари, “Ҳаж-2018“ мавсумининг ишчи гуруҳ раҳбари Нуриймон Абулҳасан ушбу байрам табриги мазмун-моҳиятини ҳожиларимизга тушунтириб берди. Хусусан, ҳожиларимиз ўз ибодатларини адо этиб бўлгач, юртимизга қайтганларидан сўнг оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, адашган ёшларни тўғри йўлга бошлаш ҳамда уларни комил инсон қилиб тарбиялашда янада фаолроқ бўлишларини таъкидлаб ўтди. Юртимиз ҳожилари Маккаи Мукаррамадек ниятлар қабул ва дуолар мустажоб бўладиган масканда Президентимизга куч-қувват сўраб, юртимиз тинчлиги ва ҳаётимиз фаровонлигини сўраб дуолар қилди.

 

ЎзА