Кувайт ахборот агентлиги – “KUNA” мамлакат фуқаро авиацияси бош бошқармаси бошлиғи Шайх Ҳамуд Муборак Ҳамуд Ал-Жобир Ас-Сабаҳ Ўзбекистон Республикасининг ушбу давлатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Айюбхон Юнусов билан учрашганини ёзиб чиқди.

Учрашувда томонлар икки ўлка авиакомпаниялари ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш ва фуқаро авиацияси соҳасида муносабатларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

Шунингдек, ҳаво йўлларида йўловчилар ҳаракатини осонлаштириш борасида стратегик қадамга эътибор қаратдилар.

М.Пирматова, ЎзА