Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Қудратходжаев томонидан Қорақалпоғистон Республикасида ўрганишлар давом этмоқда.
Хусусан, Кегейли тумани электр тармоқлари корхонасида энергетика хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари, бу борадаги вазифалар ижроси, юзага келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатларни дарҳол бартараф этиш ва тармоқлардаги юкламаларни тартибга солиш борасидаги фаолият ўрганилди.
Жумладан, Чимбой туманида кўмир тарқатиш омбори фаолияти ва захира таъминоти аҳволига эътибор қаратилди. Шунингдек, тумандаги ижтимоий соҳа объектларида, туман тиббиёт бирлашмаси, 7-сонли мактабгача таълим ташкилоти ва 5-сонли мактабда қиш мавсумига тайёргарлик, бунда энергия самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди.
Жараёнларда масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири