Куала Лумпурдаги ОФК қароргоҳида футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё кубоги саралаш баҳслари учун қуръа ташлаш маросими якунига етди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси «С» гуруҳида Туркманистон, Австралия, Филиппин ва Қувайтга қарши ўйнайди.

Айтиш лозим, 4 та гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган  8 та жамоа Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритади. Яна бир йўлланма гуруҳларда 3-ўринни эгаллаган жамоалар орасида энг яхши кўрсаткичга эга чиққан терма жамоага насиб этади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги финал босқичида 12 та жамоа иштирок этади. Саралаш баҳсларида омадга эришган 9 та жамоа қаторидан мезбонлик мақомидаги Хитой, амалдаги Осиё чемпиони Эрон ва Осиё вице-чемпиони Япония жой эгаллайди.

Т.Рўзиев, ЎзА