Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев вилоятлардан келиб, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Чимбойдаги факультетида таълим олаётган талаба- ёшлар билан учрашди.

Ёшлар билан мулоқотда уларнинг муаммолари, фикр-мулоҳазалари  тингланди. Ёшларнинг сифатли таълим олиши учун яратилган шароитлар ўрганилди. Талабалар томонидан кўтарилган ҳар қандай масала, албатта, эътиборга олиниб, ижобий ечим топиши таъкидланди.

Жўқорғи Кенгес Раиси ўқув масканидаги имкониятлар, факультет лабораториясида назарий билимларнинг амалиётда қўлланилишини таъминлаш борасида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири