Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими кўргазмалар саройида Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб, “Қорақалпоқ миллий либослари” кўргазмаси ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Д.Қурбонниёзов, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири П.Айтмуратов, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси Т.Романов ва бошқалар мустақиллик йилларида бой меросимиз, миллий қадриятларимизни тиклаш, янада бойитиш ва ривожлантириш, келгуси авлодларга бус-бутун етказиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Айниқса, миллий ҳунармандлик тез суръатларда ривожланиб, қўл меҳнатидан яралган буюмлар, миллий каштачилик санъати негизида тайёрланган либослар, миллий андозадаги кийим-кечаклар урфга айланмоқда.
Фаол иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.