Ёш гандболчиларимиз жаҳон кубоги соҳиби

Жорий йил 5-11 июль кунлари Италиянинг Терамо шаҳрида Халқаро гандбол федерацияси тақвимига кирувчи 46-халқаро “Interamnia” жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Турли ёш тоифалари ўртасида ўтказилган мусобақада дунёнинг 34 мамлакатидан 123 жамоа иштирок этди. Унда юртимиз шарафини 2000 йилда туғилган спортчилардан иборат терма жамоа ҳимоя қилган ва ўтказилган етти учрашувнинг барчасида зафар қучиб, олтин медаль ҳамда жаҳон кубогига сазовор бўлган эди.
Пойтахтимизда ушбу мусобақа ғолиблари ва мураббийларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
24-faqat saytga.JPG

 

Оқил Ғуломов (сурат) ЎзА