“Interfax” хабарига кўра, 28 август куни эрталаб осмонда олти сайёра – Меркурий, Марс, Юпитер, Уран, Нептун, Сатурн ва Ой саф тортади. Коинотдаги бу улкан жисмлар Қуёшнинг бир томонида тахминан 160 градус секторда жойлашади.
Биринчи бўлиб Сатурн ва Нептун соат 21:00 дан кейин кўтарилади. Тун ярмидан оғиши билан уфқ ортида Уран, Юпитер, Марс ва Ернинг табиий йўлдоши пайдо бўлади.
Тоза ҳаво шароитида телескоп ёки кучли дурбин ёрдамида Нептун ва Урандан ташқари барча олти сайёрани кўз билан кузатиш мумкин. Фақат бир соатдан камроқ кўриниш берадиган, уфқда жуда паст жойлашиб, қуёшнинг ёрқин нури ортида тезда кўздан йўқоладиган Меркурийни илғаш жуда қийин кечади.
Мутахассислар тахминича, 2025 йил 28 февраль кечқурунга тўғри келадиган сайёраларнинг кейинги парадида Сатурн, Меркурий, Нептун, Венера, Уран тўпланади. Бироз шарқда Юпитер ва Марс туради. Бу Сатурн, Меркурий ва Нептундан ташқари етти сайёра Қуёшнинг бир томонида жойлашадиган, самода бир вақтнинг ўзида кўринадиган энг яқин сана.