Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасида қўмита раиси Иқболжон Эргашев, Хитойнинг «Seres Textiles Company Ltd» ҳамда «Baise Huanong Ruize Sericulture Co., Ltd.» корхоналари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Унда 4 йўналиш, жумладан, ипак қуртини интенсив боқиш, ипак қуртини боқиш жараёнида фойдаланиладиган дори воситаларини ишлаб чиқиш, тут мевасидан шарбатлар ишлаб чиқариш ва тут плантацияларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув сўнггида келгусида қилинадиган ишлар кетма-кетлиги белгилаб олинди.

Гулноза Бобоева, ЎзА