Яна салкам бир ойдан кейин Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида қитъада тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси – Осиё ўйинлари бошланади.
Кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида мазкур нуфузли мусобақанинг очилиш маросимида делегациямиз байроғини ким кўтариши эълон қилинди.Бундай бахтга Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори, кўплаб халқаро турнирлар ғолиби ҳисобланган боксчимиз Исроил Мадримов сазовор бўлди.
Унутмаган бўлсангиз, 2014 йили Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган XVII Осиё ўйинларида машҳур дзюдочимиз Ришод Собиров Ўзбекистон байроқдори бўлганди. Ўшанда Мадримо финалгача етиб борган ва мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритганди.
ЎзА