Шу йилнинг 19 август куни энг ажойиб астрономик ҳодисалардан бири бўлади: осмонда супер Ой ва мовий Ойнинг комбинацияси кўринади.

Мутахассисларга кўра, бу йил 19 август, 17 сентябрь, 17 октябрь ва 15 ноябрь кунлари супер Ой ҳодисаси бўлиши кутиляпти, лекин биринчиси ҳаммасидан ўзгача бўлиши мумкин.

Августда содир бўладиган тўлин Ойлардан бирининг номи “Бакра Ойи”. Бу ном йилнинг шу мавсумида катта кўллар ва бошқа йирик сув ҳавзаларида бакра балиқларини тутган ҳинд қабилалари билан боғлиқ дейилади.

Мовий Ой номининг рангга ҳеч қандай алоқаси йўқ. У инглизча “Оnе in а Blue Moon” ибораси билан боғлиқ.

Мовий Ойнинг 2 та тури бор: мавсумий ва ойлик. 19 августда содир бўладиган мовий Ой мавсумий бўлади. NASA маълумотларига кўра, ундан кейинги мавсумий мовий Ой 2027 йил май ойида кутиляпти.

Бундай ҳодисалар ораси 20 йилгача бўлиши мумкин. “Бакра Ойи” ва мовий Ойнинг  кейинги жуфтлиги 2037 йил январь ва март ойларида кузатилади.

Супер Ой ҳодисаси қандай бўлади? Унда Ой одатдагидан анча ёрқинроқ ва каттароқ кўринади, лекин аслида бундай эмас. “Ой иллюзияси” мавжуд, унда Ой уфққа яқин бўлганда осмондаги баландлигига қараганда каттароқ кўринади.

Ойнинг кратерларини кўриш учун телескоп ёки дурбиндан фойдаланиш мумкин.

М.Турдалиева, У.Тўхтаев,ЎзА