Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов бугун Aвстрия молия вазири ўринбосари Aндреас Райхардт билан онлайн-учрашув ўтказди.

Мулоқотда икки томонлама ҳамкорликнинг сармоявий, савдо-иқтисодий ва молиявий жиҳатига тааллуқли кенг кўламли масалалар кўриб чиқилди. Ўзаро муносабатнинг жорий ҳолати кўриб чиқилиб, алоқаларни янада ривожлантириш истиқболи юзасидан фикр алмашилди.

Инновацион технология ва илғор тажриба алмашиш, иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш бўйича меморандум имзоланди.

Учрашув якунида томонлар Aвстрия ишбилармон доираларини Ўзбекистонда яратилган қулай ишбилармонлик муҳитидан хабардор қилиш, шунингдек мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, молиявий ва инвестициявий ҳамкорлик салоҳиятини намоён этишга қаратилган ишларни фаол давом эттириш зарурлиги маъқулланди.

Г.Сатторова, ЎзА