Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяровнинг Олий Мажлис Қонунчилик Палатасида ўтган йиғинда маълум қилишича, 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида 5,7 млн нафар мактаб ўқувчилари тиббий кўрикдан ўтказилганда улардан 1,3 млн нафарида (27,9 фоиз) турли хил касалликлар аниқланган.
1,3 млн нафар мактабгача таълим тарбияланувчилари тиббий кўрикдан ўтказилганда улардан 26 фоизида турли касалликлар аниқланган.
Мактаб ва мактабгача таълим тизимидаги тиббий кўрик натижасига кўра, биринчи ўринда (28,4 фоиз ҳолатда), қон билан боғлиқ касалликлар (хусусан, анемия ва қоннинг таркибий тузилмасидаги ўзгаришлар) учраяпти. Иккинчи ўринда, нафас олиш аъзолари касалликлари, учинчи ўринда эса овқат ҳазм қилиш касалликлари (6,9 фоиз) ва эндокрин касалликлар (5,4 фоиз) қайд этилган.
М.Турдалиева, У.Тўхтаев (видео), ЎзА