Сайёҳлик соҳасидаги янги йўналиш

Таҳлилчиларининг сўзларига қараганда, глобал замонда сайёҳлик соҳасида янги йўналиш пайдо бўлди. У ҳам бўлса, сув ости меҳмонхоналаридир.
Сув остида барпо этилган бундай меҳмонхоналар ўзининг шаффофлиги билан ажралиб туради ва кўплаб сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда. Бу каби меҳмонхоналар Дубай, Хитой, Малдив каби мамлакатларда кўплаб қурилаётгани айтилади. Сув ости меҳмонхоналари океанариумлардан тубдан фарқ қилади. Эндиликда одамлар океанлар ҳаётини сув остида туриб ҳис қилиш имкониятига эга бўлишди. Сув остида меҳмонхоналар қуриш ғояси илк бор океанолог олим Жак Ив Кустодан чиққан эди.
674775.kihavah-island-hotel-anantara-kihavah-villas.underwater-restaurant.01.jpg
Маълумки у ўтган асрда океанлар ҳаётини ўрганиш мақсадида сув остига ўнлаб илмий-тадқиқот станцияларини қурган эди. Мухбирларнинг сўзларига қараганда, сув ости меҳмонхоналарини қуёш ҳамиша порлаб турувчи экваториал ва тропик минтақаларда барпо этиш мақсадга мувофиқдир. Бу ерларда дам олиш экзотик ҳаётни севувчилар учун жуда ҳам мароқли бўлишига асло шубҳа йўқ.
104826555-makeit_11062017_underwaterhotel_FirstClass_mezz.1910x1000.jpg
Малдив — Ҳинд океанида жойлашган архипелаг давлатдир. Бу ерда мунтазам океан шамоллари эсиб туради. Сайёҳлар деворлари шаффоф ойналардан барпо этилган бир қаватли биноларда истиқомат қиладилар. Мамлакат пойтахти Маледан юз километр жанубда Рангали ороли бўлиб, у ерда сув ости “Cонрад Малдивес Рангали Исланд Ҳотел” бунёд этилган. Бу меҳмонхона шартли равишда сув остида экани айтилади. Меҳмонхонага тегишли “Итҳаа” («Маржон»), ёки “Итҳаа Ундерсеа рестаурант” ресторани сув остида бўлгани учун ҳам шу номга сазовор бўлган.
03-underwater-bath-940x567.jpg
Майдони 45 квадрат метрни ташкил қилувчи бу ресторанда хўрандалар океаннинг табиий ҳаётини ўз кўзлари билан кўриш имкониятига эга. Тўғри, ресторанда атиги 6-7 та стол бўлиб, бир вақтнинг ўзида 14 кишига хизмат кўрсатиши мумкин, холос. Сайёҳлар бу оролга гидросамолёт ёки тезюрар кемаларда етказиб қўйилади.
http_%2F%2Fcdn.cnn.com%2Fcnnnext%2Fdam%2Fassets%2F130604164250-underwater-hotel-dubai-beach.jpg
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри Форс кўрфазида жойлашган бўлиб, бу ерда меҳмонхоналар саноати ривожланиб бормоқда. Дубайда лойиҳа қиймати 550 миллион долларга тенг “Ҳйдрополис Ундерсеа Ресорт” сув ости меҳмонхонаси бунёд этилди. Супер замонавий меҳмонхона деб айтилаётган бу иншоот сув ости ва қуруқлик билан қўшиб ҳисоблаганда 260 гектар ҳудудни эгаллайди. Меҳмонхонада 200 та хона бор. Кўнгилочиш маркази, барлар, ресторанлар – буларнинг ҳаммаси сув остида жойлашган.
Malediven.jpg
Мутлақ замонавий инфратузилмаларга эга сув ости меҳмонхонаси меҳмонларнинг вақтларини тежаш мақсадида қурилган. Бу ерда хавфсизлик учун барча имкониятлар яратилган. Сайёҳлар дам олиш жойига тезюрар поездда ер ости тоннели ёки вертолётларда етказиб қўйилади.
per-aquum-huvafen-fushi-maldives.jpg
Тропик иқлимга эга мамлакатлардан фарқли ўлароқ Хитойда сув ости меҳмонхоналари денгизда эмас, балки қитъада — Шанхай шаҳри ва Таянмашан тоғидан унча узоқ бўлмаган ерда барпо этилди. Меҳмонхонанинг ҳудуди 400 минг квадрат метрни ташкил қилади. Бу лойиҳа дунёда ягона экани айтилади. Чунки меҳмонхона ташландиқ тош карерида ва кўл яқинида барпо этилган.
10095986743_b745b5193d_o.jpg
400 та хонадан иборат “Интерcонтинентал Шимао Wондерланд Шангҳаи” меҳмонхонаси 19-қаватдан иборат. Меҳмонхонанинг сув ости қисмида ресторан ва ўта шинам хоналар жойлашган. Меҳмонхона дам олишнинг турли йўналишларини севувчиларга мўлжалланган. Бу ерда алпинизм ҳаваскорлари ҳам ўз вақтларини ўтказишлари мумкин. Тоғ чўққисини забт этувчилар бу ерда вақтларини чоғ ўтказишларига шубҳа йўқ. Бу меҳмонхонада бир кунда хизмат кўрсатувчилар ва меҳмонларнинг сони уч минг кишини ташкил қилади.

 

Шарофиддин Тўлаганов, ЎзА