Аввал хабар берганимиздек, кечаги ўйинлар қизғин курашлар остида кечди. Уларнинг биринчисида скандинавияликлар ғалаба қозонган бўлса, кейинги беллашувда уч шерлар зафар қучди.
Швеция термаси устози Ян Андерссон ўз жамоасини яхши шакллантиргани уларнинг кўрсатаётган натижаларидан кўриниб турибди. Ян жамоасининг Германия билан бир гуруҳда ўйнаб нимчорак финалга чиқиши ва бу сафар чорак финалга йўлланмани қўлга киритиши тасодиф эмас, албатта. Бундан ташқари шведлар плей-оффда Голландия ва Италия термаларини ҳам мағлуб этганидан хабарингиз бор. Кеги ўйиннинг биринчи бўлимда иккала терманинг ҳам ҳужумлари бесамар якунланаверди. Бу ҳимоядаги эҳтиёткорликдан далолат эди. Иккинчи бўлимнинг 66 дақиқасида Эмил Форсбергнинг киритган голи Швецияни чорак финалга олиб чиқди. Энди улар кейинги босқичда инглизлар билан куч синашади.
Куннинг иккинчи баҳси Англия ҳамда Колумбия ўртасида бўлиб ўтди. Жамоалар биринчи бўлимда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. Аммо инглизларнинг ҳужумлари хавфлироқ чиқди. Термалар танаффусга 0-0 ҳисобида чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда инглизлар катта куч билан олдинга ташланишди. Жарима майдончаси ичида Ҳарри Кейнга нисбатан қўполлик ишлатилди. Уни Кейннинг ўзи аниқ амалга оширди. Ўйинга қўшиб берилган 3 дақиқада катта саҳнага яна Йерри Мина чиқди. Кетма-кет учинчи учрашувдир-ки, у жамоасини мағлубиятдан қутқариб қоляпти. Жамоалар қўшимча бўлимларга мурожаат қилишди ва унда ҳам ҳисоб ўзгармай қолди. Пеналтилар сериясида эса омад Саутгейт шогирдларига кулиб боқди.
Охирги чорак финалчилар:
Швеция – Англия
“Самара арена”, Самара7 июль, 20:00
“Самара арена”, Самара7 июль, 20:00
Шоҳрух Нўъмонов, ЎзА