МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ: учинчи турнинг охирги ўйинлари

“Ҳ” гуруҳи, 18:00

Япония – Полша. 

“Волгоград арена”, Волгоград

e007349a-f658-406c-abb9-1211be92bca3.jpg

Полша турнирни тарк этиб бўлди. Японлар эса гуруҳда биринчи ўринда боришмоқда. Агар учрашувда дуранг қайд этилса ҳам улар кейинги босқичга чиқиши мумкин, аммо кунчиқар юрт вакилларининг тақдири Сенегал – Колумбия ўйинига боғлиқ бўлиб қолади. Шунинг учун ушбу баҳсда японлардан фақат ғалаба талаб қилинади. Баҳсда замбиялик Яннй Сиказве гуруҳи ҳакамлик қилади.

Сенегал – Колумбия. 

“Самара арена”, Самара

da0deea9-2905-4114-a187-30a0c671d748.jpg

Мана шу тўқнашув куннинг энг оғир ўйини бўлади. Сабаби мағлуб жамоа турнирни тарк этса, ғолиб жамоа нимчорак финалга чиқади. Дуранг африкаликлар фойдасига ишлайди. Шу боисдан Жанубий америкаликлар бор кучлари билан олдинга ташланишади. Албатта, Сенегал ҳам бунга жим қараб турмайди. Сербиялик Милорад Мажич “бригада”си ушбу ўйинни бошқариб боради.

“Г” гуруҳи, 22:00

Панама – Тунис. 

“Мордовия арена”, Саранск

Бу ўйин шунчаки расмий мақомга эга холос. Унда қайд этиладиган натижа ҳеч нарсага таъсир қилмайди. Учрашувга баҳрайнлик Набаф Шукрулла бош ҳакам этиб тайинланган.

Англия – Белгия.

“Калининград” стадиони, Калининград
f33bdbf6-e3ad-4bac-b62e-ada0dfd44968.jpg
Турнинг энг қизиқ ўйини сифатида эътироф этилаётган мазкур баҳсдаги ҳисоб гуруҳ етакчисини белгилаб беради. Албатта, мана шу жиҳат ўйинни жудаям шиддатли кечишини таминлаши мумкин. Аммо рақиблар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишса керак деган таҳмин ҳам йўқ эмас.
Словениялик Дамир Скомина бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ушбу учрашувни бошқариб боради.

 

Шоҳруҳ Нўъмонов, ЎзА