Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ҳамда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари вилоят ва туман ҳокимларининг қурилиш, коммунал ва экологияга жавобгар ўринбосарлари, вазирлик ва идоралар тизимидаги масъул раҳбарларнинг бу борадаги фаолияти кўриб чиқилгани, улардан 28 нафарига нисбатан интизомий жазо кўрилганини қайд этди.

Жумладан, Касби, Қарши, Тўрақўрғон туманлари ҳоким ўринбосарлари ишдан олинди, ушбу туманлар ҳокимларининг, 6 та вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ва бошқа раҳбарларга “ҳайфсан” берилди. Барча экология бошқармалари бошлиқларига синов муддати тайинланди.

 

ЎзА