Хитойнинг “Бэйдаху” тоғ чанғиси марказида ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон спорт делегацияси 3 та медални қўлга киритди.
Қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг тоғ чанғиси бўлими спортчилари 1 та олтин ва 2 та кумуш медалга сазовор бўлди. Шиддатли ўтган баҳсларда маҳоратли спортчиларимиз Медет Назаров катталар ўртасидаги слалом гигант дастури, Сабина Режепова слалом гигант дастурида ўз маҳоратини намойиш этди.
Хитой спорт майдонида зафар қучган Ўзбекистон спорт делегацияси бугун Тошкентга қайтиб келади.
Т.Рўзиев,ЎзА