Хабарингиз бор жорий йилда Франциянинг Париж шаҳрида 28 август – 8 сентябрь кунлари XVII ёзги Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Ҳозирги кун турли давлат паралимпиячилари мазкур мусобақага йўлланмани қўлга киритиш учун турли мусобақаларда иштирок этмоқда.

Бугунги кунга келиб Ўзбекистон паралимпиячилари пара ўқ отиш, пара енгил атлетика, пара сузиш, пара каноэ, пара академик эшкак эшиш, пара велоспорт ва пара таэквондо бўйича 34 та лицензияга эга чиқди ва йўлланмаларни қўлга киритишда давом этмоқда.

Хўш, мазкур йўлланмалар кимлар томонидан ва қандай спорт тури бўйича қўлга киритилган?

Пара ўқ отиш бўйича 4 та лицензия:

Сервер Ибрагимов – 10 метр, 50 метр пистолет

Шаҳноза Мамажонова – 10 метр, 50 метр пистолет

Пара енгил атлетикада 19 та лицензия:

Асила Мирзаёрова – узунликка сакраш

Дониёр Салиев – узунликка сакраш

Бобуржон Омонов – ядро улоқтириш

Иззат Турғунов – узунликка сакраш

Ҳусниддин Норбеков – ядро улоқтириш

Кубаро Ҳакимова – ядро улоқтириш

Қудратуллохон Маъруфхўжаев – ядро улоқтириш

Нозимахон Қаюмова – найза улоқтириш

Моҳигул Ҳамдамова – диск улоқтириш

Ёкутхон Холбекова – узунликка сакраш

Ёрқин Одилов – найза улоқтириш

София Бурханова – ядро улоқтириш

Толиббой Йўлдошев – ядро улоқтириш

Элбек Султонов – ядро улоқтириш

Нурхон Қурбонова– ядро улоқтириш, найза улоқтириш

Дилафруз Аҳмадхонова – ядро улоқтириш

Урганчбек Эгамназаров – узунликка сакраш

Тимур Гиязов – баландликка сакраш

 

Пара сузишда 2 та лицензия:

Ислам Асланов – 100 ва 50 метрга эркин усулда сузиш

 

Пара каноэда 2 та лицензия:

Ҳайтмурод Шерқўзиев – 200 метр

Азизбек Абдулҳабибов– 200 метр

 

Пара академик эшкак эшишда 1 та лицензия:

Холмурод Эгамбердиев – 2000 метр PR1M1x

 

Пара велоспортда 1 та лицензия:

Жамоавий – Шоссе йўналиши

 

Пара таэквондода 5 та лицензия:

Гулжаной Наимова  – 60 кг

Зиёдахон Исақова – 47 кг

Зуҳриддин Тоҳиров – 63 кг

Жавоҳир Алиқулов –70 кг

Асадбек Тоштемиров – 80 кг.

Маълумот ўрнида, ҳозирда пара енгил атлетик, пара дзюдо, пара сув спорт турлари, пауэрлифтинг каби яна бир қатор спорт турлари бўйича “Париж-2024” Паралимпия ўйинлари йўлланмалари ўйналмоқда ва юқоридаги рақамлар ўзгаришда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, “Токио-2020” Паралимпия ўйинларида 44 нафар паралимпиячимиз 8 спорт туридан 55 та йўлланмага эга чиққан эди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА