Аввал хабар берганимиздек, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича халқаро «Губернатор кубоги» давом этмоқда. Мусобақа ҳал қилувчи паллага етиб келди.
Унда терма жамоамизнинг етакчи, кучли боксчилари билан иштирок этаётган ўзбекистонликлар ким аслида кимлигини, Олимпиада ва Жаҳон чемпионатларидаги совринлар бежиз эмаслигини исботламоқдалар.
Ярим финалда ўн нафар вакили билан рингга кўтарилган делегациямиздан етти нафари олтин медал учун курашни давом эттиришга муваффақ бўлишди. Жасурбек Латипов, Иқболжон Холдоров ва Санжар Турсуновлар мусобақанинг бронза медали билан кифояланишди.
Ҳал қилувчи финалда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган етти нафар ҳамюртимиздан икки нафари битта вазнда (56 кг) ўзаро куч синашиши ҳам Ўзбекистон бокс бўйича ўзига ҳос салоҳиятга эга эканлигини кўрсатяпти. Демак, эртага ўтказиладиган финал жангларида рингга кўтариладиган таркибимиз:
-49 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Батор Сагалуев (Россия)
-56 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Миразиз Мирзаҳалилов
-60 кг: Шунқор Абдурасулов – Алберт Батиргазиев (Россия)
-75 кг: Исроил Мадримов – Глеб Бакши (Россия)
-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев – Георгий Кушиташвили (Россия)
+91кг: Баҳодир Жалолов – Владислав Муравин (Россия)