БОДИБИЛДИНГ. Литванинг Клайпеда шаҳрида бодибилдинг бўйича Европа очиқ чемпионати ва фитнес бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган мамлакатимиз терма жамоаси аъзоларидан бир гуруҳи фахрли ўринлардан жой олишди. Жумладан, Александр Сахаров (Бодибилдинг) ҳамда Елена Лисицкая (Модель) мусобақанинг мутлоқ ғолиби бўлишди. Гульноза Ниёзимбетова (Модель) ва Людмила Богатирь (классик бодибилдинг) фахрли иккинчи ўринлардан жой олишди.

ТРИАТЛОН. Навоий шаҳрида Олимпия спорт турлари оиласига кирувчи триатлон бўйича Ўзбекистон биринчилиги ҳамда чемпионати якунига етди.

Дастлаб стартга киришган 15-17 ёшли спортчилар ўртасида пойтахтлик триатлончиларнинг қўли баланд келди. Камрон Хўжаев белгиланган масофани сузиб ўтди, кейин эса велопойга ҳамда югуриш машқларини 37 дақиқа 28 сонида босиб ўтиб, биринчи бўлди. Шу ёшдаги қизлар мусобақасида навоийлик Севара Суярова биринчи (41 д, 56 с), қашқадарёлик Шаҳло Бобоқулова иккинчи (44 д, 36 с), яна бир мезбон спортчиси Зулайҳо Нуриллаева учинчи ўринни (45 д, 08 с. вақт билан) эгаллади. Шу ёшли спортчилар мусобақасида умумжамоа ҳисобида Навоий вилояти вакиллари биринчи, Тошкент шаҳри спортчилари иккинчи, Қашқадарёлик триатлончилар учинчи ўринга эга бўлишди.
Ўзбекистон чемпионлиги ва терма жамоа таркибидан ўрин эгаллаш учун 20 ёшли ва ундан катта бўлган спортчилар стартда жам бўлишди. Мусобақада иштирокчилар дастлаб 1500 метр масофани сузиб ўтишлари, сўнгра қирқ километр масофадаги велопойгада етакчи бўлиш учун интилишлари ва ниҳоят, 10 километр масофани югуриб ўтишлари талаб этилди.

Натижаларга кўра, халқаро тоифадаги спорт устаси Жавоҳир Юнусов 1 соат 51 дақиқа 36 сония билан биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар тошкентлик Алеександр Куришов ҳамда Шоҳруҳ Юнусовга насиб этди.

Аёллар ўртасидаги мусобақаларда самарқандлик Дилдора Худойназарова баҳсларни 2 соат 23 дақиқа 20 сония билан биринчи бўлиб якунлади. Иккинчи ўринни пойтахтлик Латофат Содиқова (2 соат, 23 дақиқа, 48 сония), учинчи ўринни Тошкент вилояти вакиласи Ҳаётхон Абдуманнопова (2 соат, 33 дақиқа 59 сония) эгаллади.

Чемпионатда умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри вакиллари биринчи, андижонлик триатлончилар иккинчи, Самарқанд вилояти спортчилари учинчи ўринни банд этишди.

ТАЭКВОНДО. Бугун Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида таэквондо WTF бўйича XXIII Осиё чемпионати старт олади.

Унда ватанимиз шарафини ҳимоя қилувчи 14 нафар спортчи ва икки нафар мураббийдан иборат делегациямиз сафарга жўнаб кетди. Осиё чемпионатида иштирок этувчи терма жамоамиз аъзолари билан танишинг:

Эркаклар – Баҳром Абдуллаев (54кг), Суҳроб Бобобеков (58кг), Ниёз Пўлатов (58кг), Сардор Тоиров (63кг), Никита Рафалович (74кг), Максим Рафалович (80кг), Жасур Бойқўзиев (87кг), Дмитрий Шокин (+87кг).

Аёллар – Мадинабону Маннопова (46кг), Чарос Қаюмова (49кг), Зария Қосимова (57кг), Динорахон Мамадибрагимова (53кг), Нигора Турсунқулова (67кг), Светлана Осипова (+73кг).

Бош мураббий – Акмал Эргашев, катта мураббий – Павел Хан.

Шунингдек, мусобақа паратэквондочилар ҳам ўзаро куч синашишади. Бу борада термамизни қуйидагилар ташкил этди:

K42 – Санжарбек Мухторов (61кг)
K44 – Жавоҳир Алиқулов (61кг)
K42 – Фарходжон Мамазиёев (75кг)
K44 – Зиёдахон Исоқова (49кг)
K44 – Гулжаной Наимова (+58кг).

ЎҚ ОТИШ. Дунёнинг 84 мамлакатидан келган 817 нафар спортчи
Германиянинг Мюнхен шаҳрида бошланган ўқ отиш спорт тури бўйича жаҳон кубоги сериясининг тўртинчи босқичида иштирок этмоқда.

photo5202045912422131992.jpg

Саккизта индивидуал ва иккита аралаш машқлардан иборат нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини Сакина Мамедова ҳамда Вадим Скороваровлар ҳимоя қилишмоқда.
Ҳамюртимиз С.Мамедова бугун 10 метрлик нишонга пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича саралаш баҳсларидаги иштирокини бошлайди.ВЕЛОСПОРТ. Бугун Россиянинг Тула шаҳрида старт оладиган «Grand Prix of Tula» , 30 май – 1 июнь кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган «Grand Prix of Moscow» велоспорт-трек йўналиши бўйича эркаклар ҳамда аёллар ўртасидаги халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

photo5202045912422131993.jpg

Баҳслар 2020 йили Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия
ўйинларига рейтинг балларини тўплаш имконини бериши билан ҳам аҳамиятлидир. Спортчиларимиз бу турнирларда кейрин, скретч, мэдисон, омниум, спринт йўналишлари бўйича беллашадилар.ОҒИР АТЛЕТИКА. 25-30 май кунлари Франциянинг Берк-сюр-Мер шаҳрида оғир атлетика (пауэрлифтинг) бўйича Европа очиқ чемпионати бўлиб ўтади.
40та давлатдан 250га яқин спортчи иштирок этиши кўзда тутилаётган мусобақада етти нафар спортчимиз иштирок этади. Булар – Наврўзбек Абдурасулов (107 кг), Фарҳод Умирзоқов (88 кг), Яшинбек Олтиев (72 кг), Исмира Исломова (79 кг), Роза Қўзиева (55 кг), Муслима Нуриддинова (50 кг) ҳамда Шахзода Мамадалиева (45 кг). Мураббий Фазлиддин Умирзоқов.

СЛАЛОМДА ЭШКАК ЭШИШ. Бугун Тошкент шаҳридаги Бўзсув каналида Ўзбекистон очиқ кубогининг биринчи босқич баҳслари бошланди.

Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудлар терма жамоалари, спорт мактаблари ва муассасалар, спорт коллежлари ҳамда клублар спортчилари иштирок этадилар.