Ўзбекистон гандбол федерацияси бош котиби Исмоил Матхаликовнинг хабарига кўра, Сингапур давлатида гандбол бўйича ёшлар ўртасида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида терма жамоамиз муваффақиятли иштирок этмоқда.

Вакилларимиз Сингапурда бир нечта ўйинлар ўтказган. Жумладан, Улуғбек Икромов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар (йигитлар) терма жамоаси Гонконг термасини 35:30, Малайзияни 36:22, Тайванни 31:29, Хитой Тайпейини 31:29 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Зафар Азимов бош мураббийлигидаги қизлар терма жамоаси ҳам ажойиб ўйин намойиш этиб, малайзияликларни 33:21, Гонконг қизларини 30:19, Осиёда кучли ҳисобланган японияликларни 32:31 ҳисобида доғда қолдирган.

Ҳар иккала терма жамоамизнинг муваффақиятли юришлари давом этишига тилакдошмиз.

А.Қаюмов, ЎзА мухбири